Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия ва Греция ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган

A A A
Туркия ва Греция ҳамкорликни кенгайтиришни мақсад қилган

Туркия ва Греция икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришни мақсад қилган.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғaн Афинада Греция президенти Катерина Сакелларопулу билан учрашувда маълум қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Грецияга ташрифи чоғида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ҳозирги 5,5 миллиард доллардан 10 миллиард долларгача ошириш чора-тадбирлари муҳокама қилинади.

Туркия раҳбари Туркия-Греция олий даражадаги стратегик кенгаши йиғилиши Анқара ва Афина ўртасидаги муносабатларда «янги даврни мустаҳкамлаш ва давом эттиришга» ҳисса қўшишига ишонч билдирди.

Катерина Сакелларопулоу, ўз навбатида, «Греция ва Туркия учун мавжуд ижобий сиёсий иродани ривожлантириш ҳар қачонгидан ҳам муҳимроқ» эканини таъкидлади.

Киритилди: 17:50 07.12.2023. Ўқилди: 1307 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!