Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия ва бир қатор давлатлар Исроилнинг Сомалиланд ҳақидаги қарорини қоралади

Туркия ва бир қатор давлатлар Исроилнинг Сомалиланд ҳақидаги қарорини қоралади

Сомали, Миср, Туркия ва Жибути ташқи ишлар вазирлари Исроилнинг Сомалиландни суверен давлат сифатида тан олишини қоралади.

Миср Ташқи ишлар вазирлиги вазирнинг сомали, турк ва жибутиялик ҳамкасблари ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг шундай баёнот берди.

"Вазирлар Сомалининг бирлиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини таъкидлаб, ушбу қарорни қоралаб, тўлиқ рад этишларини яна бир бор таъкидладилар", — дейилади ТИВ хабарида.

Эслатиб ўтамиз, кеча Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Сомалиланд мустақил ва суверен давлат сифатида расман тан олинганини эълон қилган эди.

Киритилди: 09:00 27.12.2025. Ўқилди: 1138 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!