Бугун 13 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия Уммонга масжид ҳужуми муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Туркия Уммонга масжид ҳужуми муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Туркия бугун (16 июль) Уммон пойтахти Маскат шаҳридаги масжидга уюштирилган қуролли ҳужумда 6 кишининг ҳалок бўлиши ва кўплаб инсонларнинг жароҳатланишидан чуқур қайғуда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилади.

«Хужум оқибатида ҳалок бўлганлар учун Оллоҳдан раҳмат сўраймиз, қайғурган оилалар ва биродар Уммон халқига ҳамдардлик билдирамиз ҳамда ярадорларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз», — дейилади ТИВ баёнотида.

✍️ Эслатиб ўтамиз, Маскатдаги масжид яқинида содир бўлган отишмада камида олти киши, жумладан бир полициячи ҳалок бўлган эди. Ҳужум қилганлар ўлдирилган, деди Султонлик полицияси.

«Ҳодиса беш фуқаро, бир полициячи ва уч жиноятчини ўлдирди, турли миллатга мансуб 28 киши жароҳат олди», — дейилади Уммон полицияси Х платформасида эълон қилинган баёнотда.

Киритилди: 01:44 17.07.2024. Ўқилди: 1409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!