“Мақсадимиз бир-бир ярим йил ичида 300.000 кишилик армия яратиш. Мамлакат ичидаги оғир вазият ва исроил таҳдиди буни зарур қилиб қўймоқда”, деди Суриянинг янги раҳбарияти вакили генерал Аҳмад Усмон Туркия газетасига.
Унинг таъкидлашича, яратилаётган армия таркибига 40 минг ХТШ аъзоси, Сурия халқ армиясининг 50 минг аскари (Туркия томонидан қўллаб-қувватланган), шунингдек, “Асад режими жиноятлари”га алоқадор бўлмаган ҳарбий ва разведка зобитлари бўлади.
Унинг сўзларига кўра, “Ҳозирги босқичда Туркиянинг ҳарбий ёрдами алоҳида аҳамиятга эга”, деб ёзади нашр.