Бугун 13 январь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туркия Сомали ва Эфиопияни яраштирди

 Туркия Сомали ва Эфиопияни яраштирди



Икки давлат раҳбарлари Аддис-Абебада учрашиб, муносабатларни тиклашга келишиб олдилар – бу Анқаранинг дипломатик саъй-ҳаракатлари натижасидир.

Сомали президенти Ҳасан Шайх Маҳмуд ва Эфиопия бош вазири Абий Аҳмад икки давлат ўртасидаги дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича келишувга эришди.

❕ Учрашув Туркия ташаббуси билан бошланган Анқара жараёнидан кейин биринчи марта Эфиопия пойтахти Аддис Абабада бўлиб ўтди.


Томонлар дипломатик ваколатхоналар орқали икки томонлама муносабатларни тиклаш ва мустаҳкамлашга қарор қилдилар ва минтақада барқарорликни таъминлаш учун ўзаро ишонч ва ҳурматга асосланган ҳамкорлик муҳимлигини таъкидладилар.

Сомали ва Эфиопия ўртасидаги можаро 2024 йил январь ойида Эфиопия ва ўзини ўзи эълон қилган Сомалиланд ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланганидан кейин бошланган. Бу келишув Эфиопиянинг Сомалиланд мустақиллигини тан олиши ва унга денгизга чиқиш ҳуқуқини беришни назарда тутган, бу эса Сомалининг кескин реактсиясига сабаб бўлган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған 2024 йил декабрь ойида бошланган Анқара жараёни доирасида можарони ҳал қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлади. Сомали ва Эфиопия раҳбарларининг Туркия шафелигидаги якуний учрашуви 2024 йил 11 декабрь куни Анқарада бўлиб ўтган ва унда дипломатик муносабатларни тиклаш ва биргаликда ечим топиш бўйича келишувга эришилган эди.

Туркия 2025 йил февраль ойи охиригача бошланиб, тўрт ой ичида якунланадиган техник музокараларга ёрдам беради. Ҳар икки томон Анқарага ечим жараёнига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: Бугун 12:05. Ўқилди: 432 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!