Эфиопия ва Сомали делегациялари душанба куни Анқарада учрашади. Учрашув «Анқара жараёни» деб номланувчи Африка шохидаги икки давлат ўртасидаги муносабатларни юмшатиш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатлар доирасида бўлиб ўтади.
Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фиданнинг Эфиопияга ташрифи ва Сомали томони билан кейинги мулоқотларидан сўнг икки давлат делегациялари музокараларнинг иккинчи раунди учун аввалроқ келишилган 2 cентябр ўрнига 12 август куни Анқарада йиғилади.
🤝 Томонлар Сомали ва Эфиопиянинг эҳтиёжлари ва муаммоларини инобатга олган ҳолда муросага келишга ҳаракат қиладилар, деди Анадолу агентлигига дипломатик манбалар.
Июль ойи бошида Анқарада Эфиопия ва Сомали ташқи ишлар вазирлари ўртасида тўғридан-тўғри музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди.