Туркия разведкаси раҳбари Ҳамас билан Ғазода ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилди.
Туркия Миллий разведка ташкилоти раҳбари Иброҳим Калин Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракати Сиёсий бюросининг ваколатли вакиллари билан телефон орқали мулоқот қилди.
Маълумотларга кўра, томонлар Ғазодаги сўнгги вазиятни муҳокама қилган. Телефон мулоқоти чоғида Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича муҳокамаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.