18 октябрь куни Туркиянинг ғарбий қирғоқларида қирғоқ қўриқлаш хизмати томонидан 116 нафар муҳожир, жумладан, болалар қўлга олинган эди.
Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги қошидаги Соҳил қўриқлаш қўмондонлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 18 октябрь куни соат 03:45да Чаноққалъанинг Айважик туманида резина қайиқда бир гуруҳ қочқинлар (40 киши, жумладан 18 бола) қутқариб олинган. Икки соатдан кейин худди шундай воқеа Измирнинг Фоча тумани қирғоғида содир бўлди. Бу сафар 27 киши, жумладан, икки бола қўлга олинган. Шу куни соат 16:07 да Измирнинг Карабурун соҳилида 14 нафари бола 49 нафар муҳожир бўлган резина қайиқ қўлга олинди.