Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Туркия президенти рафиқаси Эмине Эрдўған АҚШнинг биринчи хонимига Ғазодаги болаларнинг аҳволи ҳақида хат ёзди

Туркия президенти рафиқаси Эмине Эрдўған АҚШнинг биринчи хонимига Ғазодаги болаларнинг аҳволи ҳақида хат ёзди

Туркия президентининг рафиқаси Эмине Эрдўғон АҚШ раҳбари Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания Трампга мактуб йўллади.

Anadoluнинг хабар беришича, Эмине Эрдўған ўз мактубида Мелания Трампдан Ғазо секторидаги болаларнинг тақдирига ҳам худди украиналик болаларга бўлгани каби эътибор қаратишни сўраган.

Эмине Эрдўған Мелания Трампнинг Россия президенти номига ёзган хатини эслатиб, барча болаларнинг азоб-уқубатлари бир хил қабул қилиниши лозимлигини таъкидлаган.

"Эрдўған хоним, шунингдек, Мелания Трампга Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳуга худди шундай мурожаат йўллаб, уни Ғазодаги гуманитар инқирозни тугатишга чақиришни таклиф этди", дея хабар бермоқда Аnadolu.

Киритилди: 22:55 23.08.2025. Ўқилди: 684 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!