Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия президенти G20 саммитида Украинадаги вазият бўйича ўз режасини тақдим қилмоқчи

Туркия президенти G20 саммитида Украинадаги вазият бўйича ўз режасини тақдим қилмоқчи

Bloomberg агентлиги бу ҳақда Эрдўғоннинг режаларидан хабардор манбаларга таяниб хабар бермоқда.

Туркия етакчиси қуйидагиларни таклиф қилиши кутилмоқда:

Украинанинг NATO'га аъзолик масаласини муҳокама қилишни камида 10 йилга кечиктириш;

— Донбасснинг шарқий қисмида қуролсизлантирилган ҳудуд яратиш ва у ерда қўшимча кафолат сифатида халқаро қўшинларни жойлаштириш;

— NATO'га аъзо бўлишдан бош тортгани учун товон сифатида Киевни ҳарбий юк билан таъминлаш.

"Туркия расмийлари Украина ҳудудларининг узоқ муддатли тақдирини муҳокама қилишни кейинга қолдириб, барқарор ўт очишни тўхтатишни таъминлашга эътибор қаратмоқчи", деб ёзади Bloomberg.

Киритилди: Бугун 16:22. Ўқилди: 429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!