Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Туркия парламенти Ўзбекистонга оид қатор битимларни тасдиқлади

Туркия парламенти Ўзбекистонга оид қатор битимларни тасдиқлади

2024 йил 15 май куни Туркия Республикасининг расмий газетасида Туркия Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасидаги айрим муҳим ҳамкорликка оид қонунлар, битимлар ва протоколлар Парламент томонидан қабул қилинганлиги эълон қилинди.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.

Қонунлар, битимлар ва протоколлар қуйидагилардан иборат:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги фаолияти тўғрисидаги Битим;

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида жиноятчиликка қарши курашда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Битим;

3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида ўқитиш бўйича ҳамкорлик тўғрисидаги Протокол;

4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли Битим;

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим;

6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги Битим;

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Битим.

Киритилди: 14:43 16.05.2024. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!