"Агар керак бўлса, Кипр шимолида ўзимизнинг ҳарбий-денгиз базаларимиз ва ҳарбий-денгиз тузилмаларимизни яратамиз”, — деди Эрдўған Грециянинг ўз ҳарбий-денгиз базасини Кипр Республикаси ҳудудида жойлаштириш режалари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
Туркия президенти шанба куни Шимолий Кипр Турк Республикасида қилган баёнотини такрорлади: Кипр муаммосини фақат бўлинган оролда икки давлат мавжудлигини тан олиш орқали ҳал қилиш мумкин.
"Икки давлат модели Кипр муаммосининг ягона ечими эканлиги кундан-кунга ойдинлашмоқда", деди у.