Марказий сайлов комиссиясининг маълумотига кўра, Грузия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси ва парламентнинг уч чақириқ депутати Михаил Кавелашвили зарур бўлган 200 та овоз ўрнига 300 сайловчидан 224 та овоз тўплаган.
Давлат раҳбари биринчи марта аҳоли томонидан эмас, балки парламентда 300 нафар сайловчи депутатлардан иборат коллегия томонидан сайланди. Президентлик учун фақат битта номзод ҳукмрон “Грузия орзуси” партияси аъзоси, собиқ футболчи Михаил Кавелашвили даъвогарлик қилиб, сайлов якунига кўра депутатларнинг кўпчилик овози билан сайланди.
Эслатиб ўтамиз, Грузияда президент сайлови бўлиб ўтди. Қонунчиликка кўра, давлат раҳбарини 300 кишидан иборат комиссия очиқ овоз бериш орқали сайлади. Сайлов парламентнинг мажлислар залида бўлиб ўтди.