Бугун 26 февраль, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия Исроилни огоҳлантирди

Туркия Исроилни огоҳлантирди

Туркия Исроилни ҲАМАСни Фаластин ҳудуди ташқарисида, жумладан Туркияда ҳам қўлга олишга уринса, бу “жиддий оқибатларга” олиб келиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Бу ҳақда душанба куни Туркия разведка хизматининг аноним ходимига таяниб, Reuters хабар берди.

“Суҳбатдошларимизга Исроил расмийларининг баёнотлари асосида тегишли огоҳлантиришлар берилди ва Исроилга бундай ҳаракатлар жиддий оқибатларга олиб келиши айтилди”, — дея Туркия разведкачисининг сўзларидан иқтибос келтирган Reuters агентлиги.

Ўтган ҳафта Америка матбуоти Исроил разведкасининг хорижда яшовчи ҲАМАС етакчиларини йўқ қилиш режалари ҳақида хабар берган ва якшанба куни Исроилнинг жамоат телевидениеси Kan Шин Бет ички хавфсизлик бошлиғи Ронен Барнинг Исроил Туркия, Қатар ва Ливанда яшовчи ҲАМАС аъзоларини ҳатто йиллар талаб қилса ҳам қўлга олишини айтган ёзувини эълон қилган. Ёзувда Бар буни қачон ва кимга айтгани аниқ эмас.

Киритилди: 00:02 05.12.2023. Ўқилди: 13298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!