Бугун 18 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия Исроил президенти парвози учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Исроил президенти парвози учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия ҳукумати Исроил президенти Итсхак Герцог самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпишга қарор қилди, шу муносабат билан у Бокуда бўлиб ўтган БМТ иқлим саммитида қатнаша олмади.

Туркиянинг Milliyet нашри Исроил ва Туркия дипломатик доираларидаги манбаларга таяниб, тегишли маълумотларни келтирмоқда.

"Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларнинг таъкидлашича, Герцогнинг саёҳати бекор қилинишининг асл сабаби Туркиянинг Исроил президенти самолётига унинг самовий ҳудудидан ўтишга рухсат бермагани бўлган," - дейилади хабарда.

Киритилди: Бугун 08:56. Ўқилди: 527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!