Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Ироқдан қўшинлар олиб чиқилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Туркия Ироқдан қўшинлар олиб чиқилиши ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Туркия президенти ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази Ироқ билан имзоланган келишув турк ҳарбий кучларини Ироқ ҳудудидан олиб чиқиб кетишни назарда тутаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. Баёнотда таъкидланишича, ҳарбий мувофиқлаштириш ва терроризмга қарши кураш масалаларига бағишланган ҳужжатда бундай банд йўқ.

Келишувга кўра Туркия ва Ироқ Бағдод ва Башиқада хавфсизлик ва қўшма машғулотларни мувофиқлаштириш учун муштарак марказлар ташкил этади. Бу марказларнинг фаолияти террорчилик ташкилотлари томонидан келаётган таҳдидларни бартараф этиш, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга қаратилган бўлади.

Баёнотда Туркиянинг ҳам мамлакат ичкарисида ва хорижда терроризмга қарши қатъиятли кураш олиб бораётгани таъкидланди. Туркия президенти ҳузуридаги дезинформацияга қарши кураш маркази фуқароларни норасмий манбалардан олинган тасдиқланмаган маълумотларга ишонмасликка чақирди.

Киритилди: 21:51 22.08.2024. Ўқилди: 642 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!