Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Туркия элчиси Нодира Қодирова иши бўйича вазиятни Ўзбекистон вакилига тушунтирди

Туркия элчиси Нодира Қодирова иши бўйича вазиятни Ўзбекистон вакилига тушунтирди

8 ноябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Дилшод Ахатов Туркия элчиси Эр Меҳмет Сурайяни жорий йил 23 сентябрь куни Анқара шаҳрида Ўзбекистон фуқароси Нодира Қодированинг ўлими билан боғлиқ вазиятга тушунтириш олиш учун таклиф қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Элчи Ўзбекистон фуқароси вафотига олиб келган фожиали воқеа муносабати билан самимий ҳамдардлик билдирган ва ҳозирги пайтда Туркиянинг тегишли идоралари ҳар томонлама ва синчковлик билан тергов ўтказаётганини, ушбу ишга доир барча ҳолатлар ўрганилаётганини қайд этган.

Элчи тергов объектив олиб борилиши, Ўзбекистон томони эса тезкор ва мунтазам тарзда терговнинг бориши ва натижалари тўғрисида хабардор қилинишини маълум қилган.

Киритилди: 10:41 09.11.2019. Ўқилди: 2679 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!