Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олинганидан кейинги норозилик намойишларини ёритган BBC мухбирини депортация қилди

Туркия Экрем Имамўғлунинг ҳибсга олинганидан кейинги норозилик намойишларини ёритган BBC мухбирини депортация қилди

"Чоршанба куни бизнинг мухбиримиз Истанбулда полиция бўлимига олиб кетилди ва у ерда бир неча соат давомида ушлаб турилди. Кейин унга “жамоат тартибига таҳдид солаётгани” сабабли депортация қилиниши айтилди", дейилади BBC хабарида.

Туркия ҳукумати президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг асосий сиёсий рақиби Экрем Имамўғлу ҳибсга олинганидан сўнг оммавий ахборот воситаларига босимни кучайтирди. Айрим телеканалларга эфирни тўхтатиш буйруғи берилди. Мамлакатда ижтимоий тармоқлар блокланди.

Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, норозилик намойишларини бостириш жараёнида қарийб 1,9 минг киши ҳибсга олинган.

Киритилди: 21:03 27.03.2025. Ўқилди: 759 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!