Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Туркия Эфиопия ва Сомалини яраштирди

A A A
Туркия Эфиопия ва Сомалини яраштирди

Уруш ёқасида турган Сомали ва Эфиопия Анқарадаги музокаралардан сўнг тинчликка келишиб олди. Икки давлат раҳбарлари Эрдўғонга тинчликка воситачилик қилгани учун миннатдорчилик билдирди.

«Ҳурматли биродарларимни ушбу тарихий муросага эришганлари билан табриклайман», деди Эрдўғон.

⭕️ Томонлар Сомалининг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилган ҳолда Эфиопияга Сомали қирғоқлари орқали барқарор ва хавфсиз денгиз киришини таъминлаш бўйича техник музокараларни бошлашга келишиб олдилар.

⭕️ Техник музокаралар 2025 йилнинг февраль ойидан кечиктирилмай бошланиб, Туркия кўмагида 4 ой ичида якунланади.

⭕️ Тижорат механизмлари икки томонлама шартномалар, жумладан, лизинг ва шунга ўхшаш шартлар асосида қўлланилади.

Киритилди: 23:00 12.12.2024. Ўқилди: 1501 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!