Бугун 2 апрель, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркия бир телеканални 10 кунга эфирга узатишни тақиқлади, яна бир қанчаси жаримага тортилди

Туркия бир телеканални 10 кунга эфирга узатишни тақиқлади, яна бир қанчаси жаримага тортилди

Туркиянинг Радио ва телевидение олий кенгаши Истанбулнинг ҳибсга олинган собиқ ҳокими Экрем Имомўғлуни қўллаб-қувватловчи оммавий митингларни ёритишда қонунни бузгани учун So‘zcu телеканалининг кўрсатувини 10 кунга тақиқлади.

Бу ҳақда "Yeni Shafak" хабар бермоқда.

Қайд этилишича, назорат қилувчи орган телеканалдаги айрим изоҳларни жамоатчилик нафрат ва адоватни қўзғатишга чақириқлар сифатида баҳолаган.

Регулятор, шунингдек, Halk TV ва Tele 1 телеканалларининг бешта кўрсатувини трансляция қилишни тақиқлаб, уларга бир вақтнинг ўзида маъмурий жарима солди. Шунингдек, NOW TV ва Ak ll телеканалларига ҳам жарима солинди.

Эслатиб ўтамиз, 19 мартдан бери Туркиянинг турли шаҳарларида мухолифат Имомўғлуни қўллаб-қувватловчи митинг ва намойишлар ўтказилмоқда. Энг йириклари Истанбул, Анқара ва Измирда бўлиб ўтди. Туркия Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 1800 дан ортиқ намойишчи қўлга олинган, 260 нафари ҳибсга олинган.

Киритилди: 23:21 27.03.2025. Ўқилди: 616 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!