Туркия Миллий разведка бошқармаси Ироқда террорчиларга қарши махсус операция ўтказди.
Туркия ОАВларига таяниб, хабар беришича, операция натижасида PKK террорчилик гуруҳининг махсус бўлинмаси етакчиларидан бири, "Баз Заза" лақабли Абдурраҳмон Аксал йўқ қилинган.
Аксал Истанбул, Анқара ва Диёрбакирдаги терактлар ташкилотчиси эди. ОАВ маълумотларига кўра, махсус операция террорчи Ироқ Туркия билан чегарасини кесиб ўтмоқчи бўлганлиги ҳақидаги маълумот разведка бошқармасига тушганидан кейин ташкил этилган.
Аксал томонидан уюштирилган терактлар натижасида 50 дан ортиқ киши, жумладан 10 нафар полициячи ҳалок бўлган, 200 га яқин киши жароҳатланган.