Бугун 23 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркия барқарор гастрономияни қўллаб-қувватлайди

Туркия барқарор гастрономияни қўллаб-қувватлайди

Туркия Барқарор туризм дастурини муваффақиятли амалга ошириш доирасида озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берувчиларнинг барқарор сертификатланишини йўлга қўймоқчи ва бу ташаббуси билан гастрономик барқарорликни таъминлашга содиқлигини кўрсатмоқда.

Туркия ўзининг бой ошпазлик меросини замонавий, экологик амалиётлар билан уйғунлаштириб, барқарор гастрономияни таъминлаш йўлида улкан саёҳатга чиқди. Туркия 19 000 дан ортиқ тасдиқланган ва сертификатланган муассасалари билан барқарор туризмни бошлаб берган етакчи мамлакатдир ва ҳозирда саноатнинг барқарорлигини тезлаштириш мақсадида озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берувчилар учун Барқарор туризм дастурининг янги модулини тайёрламоқда. Икки йил ичида мамлакатдаги ўнта рестораннинг Michelin Green Star мукофоти билан тақдирлангани ва Туркиянинг географик кўрсаткичга эга маҳсулотлар сониниг ортиб бораётгани Туркия пазандачилик секторининг 100% барқарор келажакка тайёр эканлигини кўрсатади.

Озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берувчилар учун GSTC мезонлари

2022 йилда Туркия Барқарор туризм миллий дастурини тайёрлаш учун ҳукумат даражасида Глобал Барқарор Туризм Кенгаши (GSTC) билан шартнома имзолаган дунёдаги биринчи давлат бўлди. Бугунги кунда мамлакатда 17500 дан ортиқ турар жой объектлари текширилган ва 1300 таси GSTC мезонлари бўйича сертификатланган. Ана шундай саъй-ҳаракатлар туфайли Туркия глобал индексларда барқарорлик бўйича етакчи ўринни эгаллади. Саёҳат ва туризмни ривожлантириш индекси (TTDI) 2024 натижаларига кўра, мамлакат 119 давлат орасида 29 ўринни эгаллади. Ушбу дастурни амалга оширишдаги муваффақиятидан сўнг, Туркия озиқ-овқат ва ичимлик таъминотчилари учун янги мезонларни ишлаб чиқмоқда. GSTC мезонларининг ушбу янги тўплами озиқ-овқат ва ичимлик етказиб берувчилари учун саноатнинг глобал барқарорлик стандарти бўлиб хизмат қилади. Туркия Барқарор туризм дастури доирасида ресторанларни барқарор сертификатлаш бўйича ҳам муҳим ишларни амалга оширади. Туркия ресторанлари учун барқарор сертификатлашнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолашда маҳаллийлаштирилган ва янгиланган кўрсаткичлар билан GSTC Индустрй мезонларини қўллайдиган “пилот (синов) дастур”ини ишга туширишни режалаштирмоқда.

Michelin яшил юлдузли 10 та ресторан

Туркиянинг янги авлод ошпазлари ва ресторан юритувчилари ўзларини Онадўли ҳудудининг маданий илдизлари билан чамбарчас боғланган гастрономик саҳнасини яратишга бағишлайдилар. Улар турк ошпазлик меросини асраб-авайлаб, барқарорликни таъкидлайдиган кўплаб замонавий таомларни талқин қилиш орқали келажак авлодга қолдиради. Шу тарзда экологик масъулиятли гастрономияга содиқ бўлган ресторанларга Мичелин Яшил Юлдузи берилади. Michelin Guide 2024 танлови доирасида Туркияда тўртта муассаса ушбу юлдузга эга бўлганди. Michelin Guide 2025 йилги Туркия танлови эса 6 та қўшимча муассасанинг ташаббуслари ва саъй-ҳаракатларини эътироф этиб, мамлакатдаги Green Star ресторанларининг умумий сонини 10 тага етказди.

Барқарор маза

Туркиянинг барқарор меросининг асослари 81 вилоятнинг географик жиҳатдан белгиланган, маҳаллий ва сифатли озиқ-овқатларидир. Туркиянинг географıк кўрсаткичга эга маҳсулотлари табиий ишлаб чиқариш усуллари ва сифати орқали экологик жиҳатдан барқарор лаззат анъанасини кўрсатади. Туркияда Турк Патент идораси томонидан рўйхатга олинган 2218 та маҳсулот ва Европа Иттифоқи томонидан рўйхатга олинган 29 та маҳсулот мавжуд. Бундан ташқари, турк минтақаларининг маҳаллий таомлари ҳали ҳам авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ўзига хос рецептлар бўйича ва анъанавий пишириш усуллари билан, барча витаминлар ва минераллари, таъм ва тузилиши сақланган ҳолда тайёрланади. Бу шуни англатадики, бу ерларда юзлаб йиллар аввалги асл таомларни татиб кўриш мумкин.

Киритилди: Бугун 10:04. Ўқилди: 279 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!