Туркия давлати раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон 21 мартни Туркияда расман баҳор ва биродарлик куни деб эълон қилишни таклиф қилди.
Бу ҳақда Туркия раҳбари Анқарада Наврўз халқаро байрами муносабати билан ташкил этилган тадбирда маълум қилди.
Эрдўғон яқин орада Туркия парламентига тегишли қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида эканини айтди.
Эрдўғон ўз нутқида Турк дунёси давлатларини ҳам Наврўз байрами билан табриклади.