✅Жорий йил 16-17 июль кунлари Озарбайжон Республикаси Губа шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳамда кузатувчи мамлакатлар иштирокида агромаълумотлар рақамли платформасини жорий этиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
📌Унда Озарбайжон, Туркия, Ўзбекистон, Венгрия, Шимолий Кипр Турк Республикалари қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва тегишли идораларнинг экспертлари иштирок этди.
🔗Тадбирда туркий давлатларнинг бугунги кунда дунё миқёсида катта иқтисодий салоҳиятга эга экани, сўнги йилларда унга аъзо давлатларнинг иқтисодий жиҳатдан ҳамкорлиги фаол ривожланиши ва қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини товар айланмаси ортаётгани эътироф этилди.
✍️Шунингдек, ахборот тизимлари ва мавжуд агромаълумотлар тўғрисидаги маълумотлар тақдимотилари ўрганилди, бинобарин, платформани яратиш билан боғлиқ техник, ташкилий масалалар, иштирокчиларнинг таклифларни муҳокама қилинди.