Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Туркистон вилоятида уч эгизак дунёга келди

Туркистон вилоятида уч эгизак дунёга келди

Туркистонлик Арипбаевлар оиласида бирданига уч фарзанд туғилди. 27 ёшли Роза Арипбаева биринчи ўғлидан кейин 2 ўғил ва 1 қизни дунёга келтирди.

Бир неча кун давомида шифокор назоратида бўлган чақалоқлар ва уларнинг онаси бугун уйга чиқарилди.

Түркістан

Уч эгизаклар муддатидан олдин, яъни ҳомиладорликнинг 33-ҳафтасида туғилган. Улардан бирининг вазни 2 килограмм 245 грамм, иккинчисининг вазни 1 килограмм 785, учинчиси эса 1 килограмм 805 граммни ташкил этган. Уч эгизакларга Омар, Усман, Разия деб исм беришди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, дастлаб чақалоқлар тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Туркистон вилояти туғилиш даражаси бўйича Қозоғистонда биринчи ўринда турадиган минтақа ҳисобланади. Шу ҳудудда 6 ой ичида 25 045 нафар чақалоқ дунёга келди. Йил бошидан буён уч эгизаклар сони 7 тага етди. Бу даврда дунёга 311 эгизак чақалоқ туғилди.

Киритилди: 21:32 08.08.2024. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!