Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Турк Қизил ярим ой жамияти Ғазо секторида иссиқ овқат тарқатишни қайта бошлади

Турк Қизил ярим ой жамияти Ғазо секторида иссиқ овқат тарқатишни қайта бошлади

Турк Қизил Ярим Ой жамияти, Ғазо секторининг Рафаҳ шаҳрида қуруқлик амалиёти туфайли тўхтатилган Дейр Белаҳ ҳудудида кунига 10 минг кишига хизмат қила оладиган дала ошхонасида иссиқ овқат тарқатишни қайтадан бошлади.

Турк Қизил ярим ой жамияти томонидан берилган баёнотга кўра, Исроилнинг қуруқликдаги амалиёти туфайли Рафаҳдаги ошхона фаолияти 2024 йилнинг 6 майидан бери тўхтатилган.

Рафаҳнинг Ал-Машру маҳалласида кунига 10 минг кишига иссиқ овқат билан таъминланган Турк Қизил Ярим ой ошхонаси Ғазо марказидаги Дейр Белаҳ ҳудудида уч ҳафталик танаффусдан сўнг қайта очилди.

Турк Қизил ярим ой жамияти ошхона орқали очарчилик хавфи кундан-кунга ортиб бораётган Ғазода тўқнашув қурбонларининг асосий озиқ-овқат эҳтиёжларини қондирмоқда.

Киритилди: 22:36 26.05.2024. Ўқилди: 785 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!