Бугун 27 июль, 2024 йил, шанба

O'ZB

Турк лирасининг «бахтсизлиги» ниҳоясига етди

Турк лирасининг «бахтсизлиги» ниҳоясига етди

Туркия молия вазири Меҳмет Шимшек турк лирасининг қадрсизланиши унга бўлган ишонч ортиб бораётган бир пайтда тўхтаганига ишонч билдирди.

«Турк лираси энди қадрсизланмайди. Унга бўлган ишонч ортди», деди Шимшек TRT Haber телеканалида.

Унинг сўзларига кўра, Туркиянинг ташқи савдо тақчиллиги пасайиб бормоқда ва молия манбалари билан боғлиқ муаммолар йўқ. «Ҳозирда Туркияда чет эл валютаси кўп, унга бўлган эҳтиёж камайиб бораётган бир пайтда мамлакатга ортиқча миқдорда валюта олиб келинмоқда», - дея қўшимча қилди вазир.

Шунингдек, у турк экспортёрларини хавотирланмасликка чақирди, чунки расмийлар уларга ҳар томонлама ёрдам беришда давом этади.

Турк лирасининг долларга нисбатан қиймати март ойида тарихий энг паст даражага етиб, бир доллар учун 32 лиралик даражасини биринчи марта янгилади. Айни пайтда лира бир доллар учун 32,2 дан сотилмоқда.

Киритилди: 17:09 20.05.2024. Ўқилди: 2308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!