Турк ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТİКА) Рамазон ойида Ироқнинг пойтахти Бағдодда муҳтожларга ёрдам берди.
TİKA Бағдод координатори Ўғузҳан Динлер, агентликнинг Бағдоднинг Ал-Шааб ҳудудидаги муҳтожларга 250 дона озиқ-овқат пакети тарқатганини айтди.
Унга кўра, Рамазон ойи бошидан буён ТİКА томонидан 2500 та гуманитар ёрдам пакети тақдим этилган. Динлер, Ироқдаги муҳтож оилаларга ёрдам бериш кампаниясининг давом этишини қўшимча қилди.