Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди

A A A
Туризм соҳасидаги фаолиятга қўйиладиган талаблар соддалаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 06.07.2024 йилдаги “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар қисқартирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 389-сон қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

  • турар жойларни ижарага бериш ва уларни сертификатлаш Ягона электрон реестрининг юритилиши бекор қилинди (10.07.2020 й. ВМҚ-433-сон қарорининг 2-б.);
  • туризм хизматларини, шунингдек, меҳмонхона хизматларини кўрсатишни сертификатлаштириш тўғрисидаги аризага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни, шу жумладан ижара шартномасини белгиловчи ҳужжатларини илова қилиш талаби бекор қилинди;
  • марказ ("Туризм хизматларини сертификатлаш маркази" ДУК) ариза берувчининг кўчмас мулкка доир ҳуқуқини белгилайдиган ҳужжатлар ёки бундай мулкнинг солиқ органларида ҳисобга қўйилганлиги тўғрисидаги ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади (10.07.2020 й. ВМҚ-433-сон қарорига 2-илованинг 9-б. 5-х.б.);
  • ваколатли давлат органи ариза берувчининг аризасига мувофиқ кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида кўчирма ёки шу турдаги мулкнинг ижара шартномасини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали онлайн текшириб олади (27.11.2023 й. ВМҚ-622-сон қарорига 2-илованинг 8-б. 4-х.б.).

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.07.2024 йилдан кучга кирган.

Киритилди: 13:39 20.07.2024. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!