Бугун 7 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Турист дунёдаги энг баланд сакраш минорасидан сакраб ҳалок бўлди

A A A
Турист дунёдаги энг баланд сакраш минорасидан сакраб ҳалок бўлди

Япониялик турист Хитойда дунёдаги энг баланд банжи-жампинг минорасидан – Макао минорасидан сакраб ҳалок бўлди.

Сакрашдан кейин унинг нафаси қисилиб қолди. Бироз вақт ўтгач, у нафас ололмай қолди ва юраги тўхтади. Турист касалхонага ётқизилган, бироқ унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмади.

Қайд этилишича, марҳумнинг жасадида жароҳатлар топилмаган. Эркак 56 ёшда эди.

Макао минораси шаҳарнинг диққатга сазовор жойларидан биридир. Асосан ташриф буюрувчилар томонидан кузатув минораси сифатида фойдаланилади, баландлиги 233 метр бўлиб, дунёдаги энг баланд банжи-жампинг майдончаси ҳисобланади, деб хабар беради mir24.tv.

Киритилди: 15:04 05.12.2023. Ўқилди: 4002 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!