Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг қарийб 80 фоизи учта давлат бозорларига тўғри келаётгани сабаби айтилди

Тўқимачилик маҳсулотлари экспортининг қарийб 80 фоизи учта давлат бозорларига тўғри келаётгани сабаби айтилди

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда cўнгги ойларда тўқимачилик маҳсулотларимиз 3 та янги бозорга чиқиб, экспорт географияси 83 та давлатга кенгайгани қайд этилди.

Бироқ ҳанузгача экспортнинг қарийб 80 фоизи Россия, Хитой ва Туркия бозорларига тўғри келаётгани таъкидланди. Ёки, Европага экспорт ўтган йилга нисбатан камайган.

Европа, Америка ва бошқа ривожланган давлатлар бозорига ёки брендларга экспорт ҳажмини ошириш учун корхонадан халқаро стандарт ва сертификат талаб этилади. Лекин, экспортчиларимизнинг 12 фоизигина бундай талабларга жавоб беради.

Вилоят ҳокимлари инвестиция бўйича ўринбосарларининг бу борадаги фаолияти сустлиги, экспортчиларга кўмаклашишга эътиборсизлиги танқид қилинди.

Киритилди: 17:49 16.04.2024. Ўқилди: 813 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!