Бугун 7 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Тунис қирғоқларида муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди

A A A
Тунис қирғоқларида муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди

Тунис жанубий қирғоқларида бир суткада муҳожирлар бўлган иккита қайиқ чўкиб кетди: тўрт киши ҳалок бўлди, 20 дан ортиқ киши бедарак йўқолди, дея хабар беради Анадолу.

Сфакс шаҳар суди вакили Февзи Месмуди журналистларга қайиқларда Африка давлатларидан келган муҳожирлар борлигини айтди.

Унга кўра, Сфакс шаҳридан 35 мил узоқликда қайиқлардан бири ағдарилиб кетган, 17 киши қутқарилган.

«20 нафар муҳожир изсиз ғойиб бўлди. Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда», – деди суд вакили.

Иккинчи қайиқда 43 нафар ноқонуний муҳожир бўлган, улардан 36 нафари қутқарилган, тўрт нафар жасад қутқарувчилар томонидан сувдан чиқарилган, уч нафари бедарак йўқолганлар рўйхатида.

Ҳар йили Африкадан минглаб ноқонуний муҳожирлар яхшироқ ҳаёт излаб Тунисга келади. Мақсад - Ўрта эр денгизи орқали Европага етиб бориш.

Тунисдаги қочқинлар лагерларида яшовчи баъзи муҳожирлар Европага етиб боради, кўплари денгизда ҳалок бўлишади.

Киритилди: 20:33 11.04.2023. Ўқилди: 1380 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!