Соат 23.00 дан 06.00 га қадар автобус учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.
Бу вақт оралиғида деярли барча автобуслар ҳаракатини тўхтатади. Шуни инобатга олиб, бошқа транспорт воситалари ушбу тасмалардан эркин фойдаланиши мумкин бўлади.