Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Тун кулгиси!.. (13-қисм)

Тун кулгиси!.. (13-қисм)

— Алло, бу поликлиниками?

— Ҳа.

— Анализларни почта орқали қабул қиласизларми?

— Ҳа, фақат электрон почта орқали.

 

* * *

 

“Тез ёрдам”га қўнғироқ қилишди:

— Илтимос, менга ёрдам беринг! Умрим 59 сониягина қолди.

— Хўп бўлади, бир дақиқа…

 

* * *

 

Янги ўзбек банкка келиб ҳисобчидан сўради:

— Сизлардан юз долларгина кредит олсам бўладими?

— Ҳа, бўлади. Аммо сизга айтиб қўяй. Банкимизда эски қоидалар сақланиб қолган. Яъни, кредит олаётганингизда ниманидир гаров сифатида ташлаб кетишингиз лозим.

— Ана, “Кадиллак” машинамни ола қолинг!..

— Бўпти, йилига уч фоиздан қўшиб қайтарасиз!

Янги ўзбек юз долларни олди-да, бир йилдан сўнг бир юз уч доллар қилиб қайтарди.

Ҳисобчи ундан сўради:

— Тушунмадим. Бизни аҳмоқ қилмоқчи бўлдингизми? Шундай бадавлат одам банкдан юз доллар олиб ўтирса?! Ё бунинг бирор сири борми?

— Албатта. Ўзингиз ўйланг, шундай машинамга сизлардагидай арзон гаражни қаердан топаман, ахир?

Киритилди: 23:00 17.10.2020. Ўқилди: 2030 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!