— Туман ҳокими ўзи чиқарган қарорини ўзи бекор қилиши мумкинми?
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда аҳолидан тушаётган саволларга жавоб қайтарилди:
➖ «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддасига асосан, маъмурий ҳужжат манфаатдор шахснинг аризаси ёки маъмурий шикоятига кўра маъмурий ҳужжатни қабул қилган маъмурий орган, юқори турувчи маъмурий орган томонидан, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда бошқа органлар томонидан ҳам бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин.
Маъмурий ҳужжат қонун ҳужжатларига мувофиқ эмас деб топилган тақдирда, у маъмурий орган томонидан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши керак.
Ушбу асосларга кўра туман ҳокими ўзи қабул қилган қарорини бекор қилиши мумкин.