Бу ҳақда Владимир Путин Кремлда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос билан бўлиб ўтган учрашувда маълум қилди.
Аббоснинг таъкидлашича, Исроил босқини Ғазо секторидаги инфратузилманинг 85 фоизини вайрон қилган, қурбонлар ва жароҳатланганлар сони 260 мингга етган. АҚШ ва Исроилнинг фаластинликларни ўз ҳудудларидан ташқарига кўчиришга уринишларини қабул қилиш мумкин эмас.
Сиёсатчи шунингдек, Москванинг ёрдамини юқори баҳолади ва уни Фаластиннинг дўсти деб атади.
Чоршанба куни Путин Вашингтоннинг Тинчлик кенгашига қўшилиш таклифи учун миннатдорчилик билдириб, таклифни кўриб чиқишини маълум қилган эди. АҚШ режасига кўра, Тинчлик кенгаши Ғазога вақтинчалик халқаро бошқарув киритишни ва у ерга барқарорлаштириш кучларини жойлаштиришни назарда тутади.