Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Тугади! Уругвай — Ўзбекистон: 3-0

Тугади! Уругвай — Ўзбекистон: 3-0

China Cup-2019 доирасидаги Ўзбекистон ҳамда Уругвай терма жамоалари ўртасида баҳс тугади.

Биринчи бўлимда уругвайликлар Ўзбекистон дарвозасига иккита гол урди. Дастлаб 5дақиқада Гастон Перрейра ҳисобни очган бўлса, Кристиан Стуани 24-дақиқада ҳисобни йириклаштирди.

Иккинчи бўлимнинг охирларида эса ўша Стуани жамоасининг учинчи голини ҳам киритди. Шу тариқа вакилларимиз йирик ҳисобда ютқазишди.

Уругвай - Ўзбекистон 3:0

Гол: Перейро 5, Стуани 24, 82.

Бош ҳакам: Милорад Мажич.

Уругвай: Муслера, Касерес, Годин, Хименес, Лаксальт, Нандез, Весино, Бентанкур, Лодейро, Стуани, Перейро.

Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов, Машарипов, Ҳамдамов, Шомуродов.

Киритилди: 18:32 22.03.2019. Ўқилди: 2577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!