Канада бош вазири Жастин Трюдо Доналд Трампнинг ўз мамлакатини АҚШ таркибига киритиш ғоясига қарши чиқди.
"Канаданинг Қўшма Штатлар таркибига кириши учун заррача ҳам имконият йўқ. Ҳар икки давлатдаги ишчилар ва аҳоли савдо ва хавфсизлик соҳаларида энг йирик ҳамкор бўлишимиздан фойда кўради”, — деб ёзди Трюдо Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп бир неча бор Канадани 51-штат сифатида Қўшма Штатлар таркибига қўшиш ташаббуси билан чиқиш қилган эди.