Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трусс Путин билан суҳбатлашмоқчи

Трусс Путин билан суҳбатлашмоқчи

Буюк Британия ташқи ишлар вазири, бош вазирликка номзод Лиз Трусс ноябрь ойида Индонезияда бўлиб ўтадиган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилиш ниятида эканини айтди.

Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, Трусс вакиллари 19 август, жума куни Индонезия президенти Жоко Видодо Путиннинг G20 га ташриф буюриш режаларини эълон қилганидан сўнг у бу позицияга амал қилишини тасдиқлашган.

Июль ойида Трусс Буюк Британия бош вазири этиб сайланса, G20 саммитида Россия президенти билан учрашишга тайёрлигини маълум қилган эди.

Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Россиянинг G20 саммитидаги иштироки формати сафар олдидан дарҳол аниқланади.

Киритилди: 18:10 19.08.2022. Ўқилди: 3727 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!