Дунёдаги энг катта айсберг А23а Атлантика жанубидаги Жанубий Жоржия ороллари томон аста-секинлик билан яқинлашаётгани аниқланди.
Маълум бўлишича, 1986 йилда Филчнер музликларидан ажралиб чиққан дунёдаги энг катта А23а айсберги узоқ давом этган турғунликдан сўнг ҳаракатини давом эттирди.
Тахминан бир триллион тонна оғирликдаги, майдони тахминан 3000 км² бўлган ва Лондондан икки баравар катта бу улкан муз массаси сўнгги ўттиз йил давомида Уэдделл денгизида сузиб юриб, фақат 2020 йилда А23а океан оқимлари таъсирида аста-секин шимолга қараб ҳаракатлана бошлади.