Бугун 28 январь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трейдерлар АҚШ доллари курси пасайишини кутмоқда — Bloomberg

 Трейдерлар АҚШ доллари курси пасайишини кутмоқда — Bloomberg

Молиявий бозорларда иштирок этаётган трейдерлар АҚШ долларининг қадрсизланишига рекорд даражада ставкалар қўймоқда, дея хабар беради авентлик.

Bloomberg маълумотларига кўра, доллар курсининг пасайишидан фойда келтирадиган молиявий воситаларга бўлган талаб тарихий даражага етган. Инвесторлар нафақат яқин истиқболда, балки узоқ муддатда ҳам доллар келажагига нисбатан жуда пессимистик кайфиятда.

Мутахассислар Қўшма Штатлар орезиденти Доналд Трамп ўтган йилнинг апрелида савдо божлари жорий этганидан бери доллар энг кескин пасайишни бошдан кечираётганини таъкидлаб, унинг сўнгги тўрт йилдаги энг қуйи даражага тушиб кетиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Danske Bank катта таҳлилчиси Еспер Фярстедтнинг айтишича, АҚШнинг олдиндан айтиб бўлмайдиган сиёсати доллар позицияларига салбий босим кўрсатмоқда.

Cоrpay компаниясининг бозор стратегияси бўйича бош мутахассиси Карл Шамотта эса АҚШнинг протекционизмга юз тутиши ва хавфсизлик соҳасидаги мажбуриятларини қисқартириши бошқа давлатларни мудофаа харажатларини оширишга мажбур қилаётганини қайд этган. Бу ҳолат илгари доллар фойдасига ишлаган иқтисодий ўсиш ва фоиз ставкалари фарқини камайтирмоқда.

Таҳлилчиларга кўра, Доналд Трампнинг иккинчи президентлик муддати давомида АҚШ доллари қиймати қарийб 3 фоизга тушган. Трампнинг ўзи эса заиф доллар АҚШ экспортини оширишга хизмат қилишини бир неча бор таъкидлаган.

Киритилди: Бугун 13:17. Ўқилди: 412 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!