Халқаро Олимпия қўмитаси 26 март куни аёлларнинг спортда иштирок этиш ҳуқуқи бўйича янги тартибни қабул қилди. Унга кўра, эндиликда трансгендер аёллар Олимпия ўйинларидан бутунлай четлаштирилади.
Қайд этилишича, Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи бир марталик генетик тест асосида белгиланади. Ушбу тест биологик жинсни аниқлашга имкон беради.
Янги қоидалар 2028 йилдаги Лос-Анжелес Олимпиадасидан бошлаб кучга киради.