Бугун 13 октябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Трампнинг Зеленскийни лавозимидан кетказиш ҳақидаги чақириқлари Европа ОАВларида тарқалди

Трампнинг Зеленскийни лавозимидан кетказиш ҳақидаги чақириқлари Европа ОАВларида тарқалди


Россия Ташқи ишлар вазирлигининг махсус топшириқлар бўйича элчиси Родион Мирошник АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украина раҳбариятини алмаштириш ҳақидаги чақириқлари Европа оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилганига эътибор қаратди.

Дипломат Европа нашрларининг сарлавҳаларини эълон қилди. Жумладан, Британиянинг Sunday Telegraph газетаси “Трамп: Зеленский лавозимидан кетиши керак”, Германиянинг Tagesspiegel нашри эса “Трамп Украинада ҳокимият алмашишини талаб қилмоқда” сарлавҳаларини чоп этган.

Аввалроқ Трамп Зеленский можарони ҳал қилиш учун бир неча бор имкониятни қўлдан бой берганини айтган ва Украинада сайлов ўтказишга чақирган эди.

Киритилди: 19:08 11.10.2026. Ўқилди: 867 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!