Дональд Трампнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили январ ойи бошида Киевга келишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Агентлик манбалари Кит Келлогнинг режалари ҳақида гапириб берди. Келлогг жамоаси Киевга ташрифидан ташқари, Европанинг бошқа пойтахтлари, хусусан, Рим ва Парижда ҳам етакчилар билан учрашувлар ташкил этиш устида ишламоқда. Бироқ у Москвага бормайди.
Келлогнинг режади якуний эмас ва йўналиш ўзгариши мумкин. Учрашувларнинг ўзи фаол музокаралар ўтказишдан кўра "маълумот тўплашга" қаратилган бўлиши кутилмоқда.
Келлог Трампга таклиф қилган тинчлик режасига кўра, агар Киев Москва билан тинчлик музокараларини бошламаса, Вашингтоннинг ҳарбий ёрдамидан маҳрум бўлади. Агар Москва музокаралардан бош тортса, АҚШ Украинани қўллаб-қувватлашни кучайтиради.