"Қўшма Штатлар президенти 22 август куни Вашингтондаги The People's House тадбирида иштирок этди. Воқеадан олинган суратларда Трампнинг ўнг қўли тонал креми билан қопланганини кўриш мумкин. Трамп қўлини камералардан яширишга уриниб, ноқулай ҳаракатлар қилган", дея ёзмоқда нашр.
"Президент Трамп ҳар куни минглаб америкаликлар билан учрашади ва тарихдаги бошқа президентларга қараганда кўпроқ қўл сиқишади. Унинг халққа хизмат қилишга содиқлиги ўзгармайди", — деди Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Левитт.
Июл ойида шифокорлар 79 ёшли президентга сурункали веноз етишмовчилиги ташхиси қўйилгани ҳақида маълум қилганди. Бу кексалар орасида кенг тарқалган ҳолат бўлиб, шиш ва қон доғлари сабабларини тушунтириши мумкин.