Бугун 19 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Трампнинг махсус вакили Ғазога ташриф буюрди

Трампнинг махсус вакили Ғазога ташриф буюрди

АҚШ президенти Дональд Трампнинг Яқин Шарқ бўйича махсус вакили Стив Виткофф Исроил армияси Ғазо секторини босиб олган Нетзарим коридорига ташриф буюрди.

Исроил матбуотида чоп этилган хабарларга кўра, Виткофф Ғазода ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилиш учун Исроилга келган.

Виткофф Исроилга келганидан сўнг аввалига Ғазо секторини иккига бўлувчи Нетзарим коридорига йўл олди.

Виткоффга Исроил стратегик ишлар вазири Рон Дермер ҳамроҳлик қилди.

Трампнинг вакили Виткофф Исроилга ташрифи давомида Бош вазир Беньямин Нетьаняху ва Мудофаа вазири Исраел Кац билан учрашади.

Нетаньяху ва Виткофф ўртасидаги учрашувда Ғазода ўт очишни тўхтатиш масаласи муҳокама қилинади.

Киритилди: 20:18 29.01.2025. Ўқилди: 667 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!