АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трампнинг жамоаси Украинадаги можарони тугатишга қодирлигини маълум қилди.
"Президент Трамп сайловолди ташвиқоти пайтида айтганидек, у тинчликка эришиш учун иккала томонни бирлаштириши ва можарони тўхтатиш ва қотилликларни тўхтатиш устида ишлаши мумкин бўлган ягона одамдир," - деди CNN телеканалига Трампнинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Стивен Чунг.
Телеканалнинг таъкидлашича, Чунг Трамп ва унинг бўлажак маслаҳатчилари АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденнинг Украина Қуролли Кучларига Россия ҳудудига узоққа отадиган қуроллар билан зарба беришга рухсат бериш тўғрисидаги қароридан олдиндан хабардор бўлганми, деган саволга жавоб беришдан бош тортди.