Бугун 19 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг Исроилнинг “Жанубий Парс” газ конига йўллаган зарбаси ҳақида олдиндан билмагани ҳақидаги баёнотлари ёлғонми?

Трампнинг Исроилнинг “Жанубий Парс” газ конига йўллаган зарбаси ҳақида олдиндан билмагани ҳақидаги баёнотлари ёлғонми?

Бу ҳақда Axios ёзмоқда.

Манбаларга кўра, АҚШ президенти бу ҳужумни шахсан маъқуллаган, унинг кейинги баёнотлари эса вазиятни юмшатишга қаратилган.

Эроннинг Қатардаги газ объектларига берган биринчи жавоб ракета зарбасидан сўнг, Қатар расмийлари америкаликлар билан боғланиб, АҚШ бу ҳужум ҳақида олдиндан билган ё билмаганини аниқлашга ҳаракат қилган.

Стив Уиткофф Қатар расмийлари билан бир неча марта мулоқот қилиб, Трамп ва Қатар амири ўртасида шошилинч суҳбат ташкил этган. Эроннинг Қатардаги газ объектларига иккинчи ракета зарбасидан бир соат ўтиб эса, Трамп Исроил ҳужуми ҳақида маълумотга эга бўлмаганини маълум қилган.

Axios ёзишича, аслида Биньямин Нетаняҳу бу зарбани Трамп билан мувофиқлаштирган ҳолда амалга оширган. АҚШ президентининг мақсади Эронни Ҳўрмуз бўғозини очишга мажбурлаш бўлган.

Киритилди: Бугун 15:35. Ўқилди: 577 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!