АҚШ президенти Доналд Трампнинг Гренландияга доир ҳаракатлари Қўшма Штатлар ва Европа ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. Бу ҳақда Politico нашри европалик амалдорга таяниб хабар берди.
Манбага кўра, Европа томони АҚШ маъмурияти билан муносабатларда анча қатъий йўл тутишга мажбур. “Илгариги ҳамкорлик даври ортда қолди. Энди эса гап ҳокимият учун кураш ҳақида кетмоқда”, — деди у нашрга.
Амалдор, шунингдек, европаликлар фикрлаш тарзини қайта кўриб чиқаётганини таъкидлади. Уларнинг англашича, АҚШ Европа учун тобора иттифоқчи эмас, балки рақиб сифатида намоён бўлмоқда.