Бугун 4 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трампнинг Эронга зарбаларни кучайтириш ҳақидаги баёнотларидан сўнг нефт нархи кўтарилди — DW

Трампнинг Эронга зарбаларни кучайтириш ҳақидаги баёнотларидан сўнг нефт нархи кўтарилди — DW

1 апрел куни баррели 100 доллардан пастга тушган Brent маркали нефт нархи қарийб 7 фоизга ўсди ва у 108,15 долларни ташкил этди. West Texas Intermediate (WTI) нархи эса 6 фоиздан кўпроққа ошиб, 106,75 долларга етди.

Доналд Трамп халққа мурожаатида Эронни "кучли зарбалар" билан "тош даври"га қайтаришга ваъда берди.

Трамп АҚШ қўшинлари Эрон билан урушда қўйилган вазифаларни тўлиқ бажаришга яқин қолганини ва уруш тез орада тугашини айтган бўлса-да, экспертларнинг фикрича, бу сўзлар инвесторларда катта таассурот қолдирмади.

SPI Asset Management эксперти Стивен Иннеснинг тушунтиришича, Трамп низонинг ҳал этилиши ҳақида эмас, балки эришилган мақсадлар, зарбаларнинг давом эттирилиши ва эҳтимолий эскалация ҳақида гапирган. Унинг сўзларига кўра, бозордаги "тугалланмаган ишлар" ўзгарувчанлик учун асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда ва нефт нархи бозор уруш тугашини барвақт кутгани сабабли кўтарилиб кетган.

Киритилди: 18:30 02.04.2026. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!